Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 5 велосипедчи юк машинаси остида ҳалок бўлди
Фото: AP
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри яқинида юк машинаси ҳайдовчиси 20 кишидан иборат велосипедчилар гуруҳини уриб юборди. Оқибатда 5 киши ҳалок бўлди.
Невада штати йўл полицияси маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 эркак ва бир аёл воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна 4 велосипедчи турли оғирликдаги жароҳатлар олган. Бир киши оғир аҳволда вертолётда шифохонага етказилган.
Таъкидланишича, велосипедчилар гуруҳига ҳамроҳлик қилган машина ҳайдовчиси ҳам жароҳат олган. Юк машинаси ҳайдовчисига ҳеч нарса қилмаган.
Йўл-транспорт ҳодисасига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
08:41
Эрон АҚШнинг эҳтимолий зарбаси ҳақидаги хабарлар фонида осмонини ёпди
22:51 / 14.01.2026
Дания Гренландияга илғор ҳарбий бўлинмаларни юборади
22:42 / 14.01.2026
Музликлар узра катта рақобат: Гренландия АҚШга нега керак?
21:52 / 14.01.2026