Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтиб, унда ташкилий масала кўрилди. Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, Зебинисо Шодиева Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Зебинисо Шодиева шу вақтга қадар Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Бошқармага 2019 йил сентябридан буён Сайдиаҳмат Усмонов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
16:03 / 09.03.2026
Аёллар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026