Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда жангарилар ичида йўловчилари бўлган автобусни эгаллаб олишди
Ҳукумат вакили Муҳаммад Умарзай мазкур иш учун жавобгарлик толиблар зиммасида эканлигини айтди.
Фото: AP
Ҳирот вилоятида “Толибон” ҳаракати жангарилари ичида йўловчилари бўлган автобусни эгаллаб олишди. Бу ҳақда "Синхуа" агентлиги хабар бермоқда.
"Бир гуруҳ қуролланган жангарилар Чилдуҳтарон туманидаги Ҳирот – Турғунди шоссесида ичида ўнлаб йўловчилари бўлган автобусни эгаллаб олишди ва номаълум йўналишда олиб қочишди", - деб маълум қилди ҳукумат вакили Муҳаммад Умарзай.
У мазкур иш учун жавобгарлик толиблар зиммасида эканлигини айтди.
Амалдорнинг сўзларига кўра, полиция гаровдагиларни озод қилиш бўйича операция бошлаган.
Мавзуга оид
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025