Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонига киришга тақиқлов бекор қилинди
Фото: AFP
Саудия Арабистони ҳукумати коронавируснинг янги штамми билан боғлиқ ҳолда мамлакатга киришга киритилган тақиқловни бекор қилди. Тақиқлов 21 декабрдан амал қилиб келаётганди.
SPA ахборот агентлигининг хабар беришича, хорижликлар подшоҳликка киришдан олдин Британия, ЖАР ва коронавируснинг юқумлироқ янги тури тарқалаётган бошқа давлатларда 2 ҳафтадан кўпроқ вақт бўлмаган бўлсалар, Саудия Арабистонига киритиладилар. Бундан ташқари, коронавирусга манфий тест тақдим қилиш ва хорижлик қайси давлатдан келаётганига боғлиқ ҳолда 3 кундан 14 кунгача карантинда қолиши керак бўлади.
Саудия Арабистони Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг янги штамми 70 фоизга юқумлироқ эканини маълум қилгандан кейин ўз чегараларини ёпишга қарор қилганди. Шу сабабга кўра, шунингдек, декабрда ўнлаб давлатлар Британия билан авиаалоқани тўхтатишга қарор қилганди.
Мавзуга оид
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
20:58 / 10.01.2026
Ўзбекистон U23 жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи баҳсда дуранг ўйнади
21:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади
17:56 / 06.01.2026