14:39 / 05.01.2021
57984

2020 йилда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди

Давлат хизматлари агентлиги маълумотига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган.

Фото: Getty Images

Ўтган йили 19 383 нафар ўғил фарзандга Муҳаммадали исми, 18 616 нафар қиз фарзандга Солиҳа исми берилган.

Kun.uz ДХА матбуот хизматидан олган қўшимча маълумотга кўра, 2020 йил қизларга Солиҳа исмидан ташқари Муслима, Имона, Шукрона, Мубина исмлари ҳам кўп қўйилган.

Ўғил болалар исмларининг топ 5талигида эса Муҳаммадалидан ташқари Мустафо, Абдуллоҳ, Муҳаммад, Имронбек исмлари ҳам бор.

Маълумот учун, 2019 йилда ҳам янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи суткасида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлганди.

Top