Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда бир ҳафта ичида иккинчи собиқ бош вазир ҳибсга олинди
Қирғизистон собиқ бош вазири, парламент депутати Кубаничбек Жумалиев коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.
Кубаничбек Жумалиев / Фото: Табылды Кадырбеков
Тергов маълумотларига кўра, депутат ҳамда бир вақтнинг ўзида Қирғизистондаги халқаро тиббиёт университети эгаси бўлган Жумалиев босим ўтказиб ва таълим соҳасидаги қонун лойиҳаларини лобби қилишда ўзининг сиёсий таъсиридан фойдаланиб, таълим фаолиятини олиб боришга ноқонуний равишда лицензия олган.
Лицензия комиссияси қонунчилик талабларига жавоб бермаганлиги учун дастлаб университетга лицензия беришни рад этган. Аммо Жумалиевнинг таълим ва фан вазирлиги раҳбариятига босим ўтказиши натижасида комиссия хулосаси ижобий этиб ўзгартирилган.
Қўмитанинг билдиришича, бундан ташқари, Жумалиев томонидан ноқонуний равишда бойлик орттириш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва ўта йирик миқдордаги солиқ тўловларини тўламаслик фактлари аниқланган.
Жумалиев 1996-1998 йилларда Қирғизистон бош вазири лавозимида фаолият олиб борган. 2015 йилдан буён "Бир Бол" фракциясидан парламент депутати ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 28 январда яна бир собиқ бош вазир Муҳаммедқалий Абилгазиев коррупция ва ноқонуний тарзда бойлик орттиришда гумонланиб ҳибсга олинганди.
Мавзуга оид
09:42 / 29.01.2026
Хоразм ҳокимликларида ўрганиш: 60 га яқин ходимнинг тадбиркорлик фаолияти аниқланди
19:33 / 28.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними коррупция туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
18:23 / 27.01.2026