Жаҳон | 21:56 / 09.02.2021
5995
1 дақиқада ўқилади

Боррел ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритилиши мумкинлигини айтди

Россияга нисбатан навбатдаги қадамлар 22 февралда бўлиб ўтадиган ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида ва Европа кенгашининг март ойидаги йиғилишида муҳокама қилинади.

Фото: EPA/Vostock-photo

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел иттифоққа аъзо мамлакатлар Россияга нисбатан навбатдаги қадамларни муҳокама қилишини маълум қилди

"Биринчи навбатда, 22 февралда бўлиб ўтадиган ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида ва Европа кенгашининг март ойидаги йиғилишида буни муҳокама қиламиз. Биз олдинга ҳаракат йўлини тақдим этамиз ва аъзо мамлакатлар навбатдаги қадамлар тўғрисида қарор қабул қилади", - деди у.

Боррелнинг таъкидлашича, "Россияга нисбатан санкциялар киритиш масаласи муҳокама қилинади".

Аввалроқ Европа парламентининг бир гуруҳ депутатлари Жозеп Боррелнинг Россияга ташрифидан сўнг унинг истеъфосини талаб қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Уларнинг фикрича, ЕИ дипломатияси раҳбарининг Москвага сафари муваффақиятсиз бўлган.

Мавзуга оид