Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон иқтисодиёти янги муаммоларга дуч келиши маълум қилинди
Қайд этилишича, айнан хизматлар савдосининг пасайиши жаҳон иқтисодиётига ҳал қилувчи салбий таъсир кўрсатади.
Фото: REUTERS/Staff
БМТ экспертлари жаҳон иқтисодиёти 2021 йилнинг биринчи чорагида янги муаммоларга дуч келишини тахмин қилишди, деб хабар бермоқда Reuters.
Экспертлар коронавирус пандемияси сабабли янги чекловлар киритилиши глобал савдонинг пасайишига олиб келишидан хавотирда. БМТ тахминига кўра, йилнинг дастлабки уч ойида пасайиш маҳсулотлар савдосида 1,5 фоизни, хизматлар савдосида 7 фоизни ташкил қилади.
Қайд этилишича, айнан хизматлар савдосининг пасайиши жаҳон иқтисодиётига ҳал қилувчи салбий таъсир кўрсатади.
БМТ экспертлари энг кўп жабр кўрадиган соҳа туризм бўлишини тахмин қилмоқда.
Мавзуга оид
12:05
Шавкат Мирзиёев: иқтисодиёт технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказилади
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
17:42 / 18.12.2025
Ўзбек мигрантлари: уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қай даражада катта?
11:30 / 10.12.2025