10:29 / 18.02.2021
9425

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Жорий йилнинг 18 февраль куни Чилонзор, Учтепа ва Миробод туманларидаги баъзи ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, соат 10:00дан 19:00гача Чилонзор туманининг:  

  • "Нафосат" МФЙ;                                                                                                             
  • "Қатортол" МФЙ; 
  • "1-Қатортол" МФЙ; 
  • "Чўпон ота" МФЙ; 
  • “Лутфий” МФЙ; 
  • Орипова кўчасида;
  • Чилонзор 7-мавзеда;
  • соат 11:00дан 16:00гача Учтепа тумани ТҲАЙ кўчасидаги айрим уйларда;
  • соат 10:00дан 18:00гача Миробод тумани Қўшкўприк кўчасида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. 

Top