Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден аҳолини вакциналардан чўчимасликка чақирди
АҚШ президенти Мичиган штатидаги вакциналар ишлаб чиқарилувчи Pfizer заводига борди.
Фото: AFP
АҚШ президенти Жо Байден мамлакат аҳолисини эмланишдан чўчимасликка чақирди.
Байден Мичиган штатидаги вакциналар ишлаб чиқарилувчи Pfizer заводига ташрифи чоғида ана шундай мурожаат билан чиқди.
"Бутун мамлакатга мурожаат қилмоқчиман: вакциналар хавфсиз. Илтимос, ўзингиз, оилангиз, мамлакат учун, навбатингиз келганида вакцинадан фойдаланинг. Пандемияни фақат шу йўл билан енгишимиз мумкин", деди АҚШ президенти.
Ҳозирда АҚШда оғир об-ҳаво шароити боис эмлаш кампанияси қийинлашди. Деярли бутун мамлакат бўйлаб бир ҳафтадан буён кучли қор ёғиши давом этмоқда. Оқ уйнинг маълумот беришича, ноқулай об-ҳаво ва транспорт муаммоси сабабли уч миллион доза вакцина етказиб берилишини ортга сурган.
Pfizer — АҚШда фойдаланишга рухсат берилган икки вакцинадан бири. Декабрдан буён мамлакатда 30 миллион доза вакцина қўлланган.
Мавзуга оид
18:06
ЖССТ Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:40 / 18.12.2025