Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. «Барселона» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди
Испания Ла Лигаси 24-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Кадис»га қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида Месси пенальтидан аниқ фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Фернандеснинг 11 метрлик нуқтадан киритган голи «Барса»ни муҳим ғалабадан мосуво қилди – 1:1.
Натижада Каталония клуби 23 ўйиндан кейин 47 очко билан 3-ўринда қолган бўлса, «Кадис» 25 очко билан 14-ўринга чиқди. «Атлетико» 55 очко билан пешқадам, «Реал» эса 52 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Ла Лига. 24-тур.
Барселона – Кадис 1:1
Голлар: 1:0 – 32, пенальти Месси, 1:1 – 89, пенальти Алекс Фернандес.
Барселона – тер Стеген, Лангле, Дест (Мингеса, 80), Альба, Пике, Бускетс (Пьянич, 65), де Йонг, Педри (Тринкау, 74), Дембеле (Пуч, 80), Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 65).
Кадис – Ледесма, Карселен, Маркос Мауро, Эспино, Фали Хименес, Сальви Санчес (Алехо, 62), Гарридо (Хосе Мари, 58), Искьердо (Алекс Фернандес, 59), Переа (Йонссон, 76), Негредо (Лосано, 59), Собрино.
Мавзуга оид
12:27 / 22.12.2025
«Барса» қишки чемпион, «МЮ» яна ютқазди. Кун ўйинлари
22:11 / 14.12.2025
Саудия шаҳзодаси "Барселона" клубини сотиб олмоқчи
14:34 / 14.12.2025
Салоҳ қайтди ва рекорд ўрнатди, «Арсенал» ва «Барса»да қийин ғалаба
10:09 / 07.12.2025