Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенконинг ўғли президент ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди
Виктор Лукашенко 1997 йилдан буён миллий олимпия қўмитасини бошқариб келган отаси Александр Лукашенконинг ўрнини эгаллади.
Фото: DPA
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг тўнғич ўғли Виктор президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда БЕЛТА хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 25 февраль куни президент томонидан тегишли фармон имзоланган.
Виктор Лукашенко 26 февраль куни миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимини эгаллади. У қўмитани 1997 йилдан буён бошқариб келган Александр Лукашенко ўрнига тайинланди.
Виктор Лукашенко 2019 йилдан буён миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти эди.
Ушбу тайинлов халқаро олимпия қўмитасининг санкциялари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қўмита 2020 йил декабрда Беларусь президентининг ушбу ташкилот шафеълигида ўтказиладиган барча тадбирларда қатнашишини тақиқлаганди.
Мавзуга оид
17:53 / 07.07.2021
Литва мигрантларни тўхтатиш учун Беларусь билан чегарада девор қуради
13:35 / 06.07.2021
Бабарико 2020 йилги сайловларда Лукашенконинг асосий рақиби сифатида кўрилганди. Энди у 14 йилга қамалди
17:37 / 03.07.2021
Беларусь Украина билан чегарани қўриқлашни кучайтирди
22:55 / 02.07.2021