Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Беларусь билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди
Россия ва Беларусь март ойида иккита тактик машғулот ўтказади.
Фото: РИА Новости
Россия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, жорий йилдаги биринчи Россия-Беларусь тактик машғулотлари 9-20 март кунлари Ульяновск областидаги "Поливно" полигонида бўлиб ўтади.
Машғулотларга Россия томонидан 400 нафардан ортиқ ҳарбий ва 100 бирликка яқин жанговар техника, Беларусь томонидан эса 80 нафардан ортиқ ҳарбийлар жалб этилади. Бундан ташқари, 2та Ми-24 жанговар вертолёти ва 6та Ми-8АМТШ транспорт-жанговар вертолёти ҳам қатнашади.
Параллел равишда, 15-27 март кунлари Минск областидаги "Осиповичский" полигонида яна бир Беларусь-Россия тактик машғулотлари ўтказилади. Россия ва Беларусь десантчилари ҳамкорликда машқлар ўтказади.
Россия томонидан 90 нафарга яқин десантчи, Беларусь томонидан эса 400 нафардан ортиқ ҳарбий ва 100 бирликка яқин жанговар ҳамда махсус техника жалб этилади.
Мавзуга оид
14:54
Орпо: Россия урушни тўхтатса, Финландия мулоқотга тайёр
12:57
Россия гази импортига тақиқ: Словакия ва Венгрия даъво аризаси киритади
12:10
Россия Киев ва Одессага ҳужум қилди, Киев вилоятида икки киши ҳалок бўлди
11:00