Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг катта олтин кони Ўзбекистонда жойлашгани маълум қилинди
Kitco компанияси экспертлари 2020 йилда олтин қазиб олиниши бўйича конлар рейтингини тузди.
«Мурунтов» кони / Фото: Uzbekistan Travel
Рейтингга кўра, 2 млн унция ёки қарийб 57 тонна олтин қазиб олинган «Мурунтов» кони биринчи ўриндан жой олди. Ушбу кон Навоий вилоятида жойлашган.
Мутахассисларнинг баҳолашларича, кондаги олтин захиралари 150 млн унциядан ошади. Коннинг узунлиги 3,3 км, эни 2,5 км ва чуқурлиги қарийб 600 метрни ташкил этади.
«Мурунтов 150 миллион унциядан ортиқ захираси билан яқин келажакда дунёдаги энг йирик олтин кони мақомини сақлаб қолади», - дейилади хабарда.
Мурунтов кони 1958 йилда совет геофизиклари Юрий Мордвинцев ва Пётр Храмишкинлар томонидан очилган. 1969 йилдан бу ерда саноат усулида олтин қазиб олиш бошланган.
Рейтингда кейинги ўринларда АҚШдаги «Карлин» ва Россиядаги «Олимпиада» конлари жойлашган.
Мавзуга оид
09:20
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
19:19 / 04.12.2025
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
07:28 / 02.12.2025
Дунёдаги бутун олтин захираси битта инфографикада
10:56 / 01.12.2025