15:51 / 09.03.2021
10057

Samsung смартфони 5G тезлиги бўйича рекорд ўрнатди

Инженерлар лаборатория шароитида маълумотларни рекорд – сониясига 5,23 гигабит тезликда узатишга муваффақ бўлишди.

Фото: Yonhap

Samsung компанияси инженерлари бешинчи авлод тармоғидаги рекорд тезликка эришишди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, инженерлар лаборатория шароитида маълумотларни рекорд – сониясига 5,23 гигабит тезликда узатишга муваффақ бўлишган.

Синовда Galaxy S20+ смартфони ҳамда тўртинчи ва бешинчи авлод тармоқларини қўллаб-қувватловчи радиомодуллардан фойдаланилган.

Компания хабарида айтилишича, Samsung смартфонларида 2019 йилда ўрнатилган 5G тезлиги рекорди сониясига 4,3 гигабитга тенг бўлган. 2018 йилда бу кўрсаткич сониясига 1,7 гигабитни ташкил этган.

Top