Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда одамларнинг чорва молларини ўзлаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Фото: KUN.UZ
Сурхондарё вилояти Музработ туманида одамларнинг ишончига кириб чорва молларини ўзлаштириб юборган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси маълум қилмоқда.
Музработ тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмасининг хабарига кўра, 2021 йилнинг 12 март куни туманнинг Гулистон маҳалласида яшовчи, Х.Ф. ва С.Ж. ҳамда Алпомиш маҳалласида яшовчи, Ж.Х.лар, 2020 йилнинг декабр ойидан 2021 йилнинг феврал ойига қадар бўлган вақт оралиғида вилоятнинг бир қатор ҳудудларида одамларнинг ишончига кириб, уларнинг чорва молларини ўзлаштириб кетган.
Жумладан, Ангор тумани Охунбобоев маҳалласида яшовчи, И.Қ., Музработ тумани Янгидиёр маҳалласида яшовчи, Ж.А. ва бошқаларнинг жами 102 миллион сўмлик чорва молларини савдолашиб, пулларни 1 ойда беришни ваъда қилиб, олиб кетган. Аммо айтилган вақтдан ўтиб кетса-да, пулларни эгаларига етказмаган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 12 март куни Х.Ф., С.Ж. ва Ж.Х.ларга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:21 / 17.01.2026
Сурхондарёда автосалон мансабдори юзлаб одамни чув туширди
11:12 / 14.01.2026
Сурхондарёда 9-синф ўқувчиси 11-синф ўқувчиси томонидан зўрлангани айтилмоқда
13:13 / 30.12.2025
Фарғона водийси ва Сурхондарёга тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади
17:52 / 24.12.2025