Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:28 / 26.03.2021
8340
1 дақиқада ўқилади
Мисрда поездлар тўқнашуви содир бўлди
Айрим маълумотларга кўра, 32 киши ҳалок бўлган, 66 киши жароҳат олган.
Фото: @frankyedekkk / Twitter
Мисрнинг Тахта шаҳрида икки поезд бир-бири билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда Egypt Today.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, тўқнашув оқибатида камида 50 киши жабрланган.
Вазирлик вакили Холид Мужоҳиднинг сўзларига кўра, ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
Reuters агентлигининг хабар беришича эса, 32 киши ҳалок бўлган, 66 киши жароҳат олган.