07:17 / 26.03.2021
1854

Навоий вилояти Финляндиянинг Пухояарви шаҳри билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

Навоий вилояти ҳамда Финляндиянинг Пухояарви шаҳри маъмурияти ўртасида биринчи онлайн ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Унда шаҳар мери Хенрик Кивиниэми ва Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов, шунингдек, ҳар иккала томондан тегишли масъуллар иштирок этди.

Финляндия «яшил» иқтисодиёт бўйича дунёда етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Хусусан, Пухояарви шаҳри кончилик соҳасида катта тажрибага эга. Бу эса Навоий вилояти учун муҳим йўналиш ҳисобланади. Шу сабабли, учрашувда кончилик соҳасидаги ҳамкорлик иккала томон учун ҳам манфаатли эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, таълим тизимидаги ҳамкорлик ҳам муҳим эканлиги айтиб ўтилди. Яқин келажакда Навоий давлат кончилик институти ҳамда Финляндиянинг ушбу соҳага тегишли бўлган университетлари билан қўшма таълим дастурларини ташкил этиш ва академик алмашинувни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Top