Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Ўзбекистонга 136,5 миллион доллар миқдорида фавқулодда кредит ажратди
Кредит 0,01 фоиз ставкасида 4 йиллик имтиёзли давр билан 15 йиллик муддатга берилган.
Фото: Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
Коронавируснинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Япониядан 136,5 миллион доллар миқдорида фавқулодда кредит олди.
26 март куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фужияма ва Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов умумий қиймати 15 миллиард иенани (136,5 миллион доллар) ташкил қилувчи шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Кредит 0,01 фоиз ставкасида 4 йиллик имтиёзли давр билан 15 йиллик муддатга берилган. Таъкидланишича, ушбу маблағ Ўзбекистонни COVID-19 инқирозига қарши молиявий қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилган.
“Фавқулодда кредитнинг мақсади коронавирус тарқалиши сабабли жиддий зарар кўрган Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги ва ривожланишига ҳисса қўшишдан иборат”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистон Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)дан 15 миллиард иена ва 195 миллион доллар миқдорида қарз олмоқчи эканлиги маълум қилинганди. Ажратиладиган қарз маблағлари Ўзбекистон бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилиши айтилганди.
Мавзуга оид
14:49 / 16.12.2025
Сокин ишлаш имконияти – Японияда давлат идоралари қандай ишлайди?
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
18:58 / 14.12.2025
Ўзбекистонда АҚШ компаниялари билан биргаликда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши мумкин
21:04 / 13.12.2025