Ўзбекистон | 11:24 / 27.03.2021
14175
1 дақиқада ўқилади

Шоир Абдулла Ориповга атаб ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди

Президентнинг 2020 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, таниқли жамоат арбоби, давлат мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Давлат раҳбари қарорига кўра, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Янги Арғин” маҳалласидаги шоир яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш ҳам белгиланган. 

Жорий йилнинг 26 март куни Абдулла Орипов яшаб, ижод қилган “Дўрмон” ижод уйи ҳудудида жойлашган хонадонда ўрнатилган барельефнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар шоирнинг ижодий мероси, ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олийжаноб инсоний фазилатларни мадҳ этган етук бадиий асарлари, сермазмун ҳаёти ва ижтимоий фаолиятининг халқ маънавиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапиришди.

Мавзуга оид