19:51 / 01.04.2021
6944

Байден Форс кўрфази ҳудудидаги АҚШ қўшинларининг бир қисмини олиб чиқиб кетишни буюрди – ОАВ

Patriot зенит ракета мажмуаларининг учта батареяси олиб кетилган бўлиб, улардан бири Саудия Арабистонидаги Шаҳзода Султон авиабазасига жойлаштирилган.

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден Пентагонга Форс кўрфази ҳудудидаги Америка ҳарбийлари ва қуролларининг бир қисмини олиб чиқиб кетиш топшириғини берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар қилди.

Газетанинг маълумот беришича, Patriot зенит ракета мажмуаларининг учта батареяси олиб кетилган бўлиб, улардан бири Саудия Арабистонидаги Шаҳзода Султон авиабазасига жойлаштирилган.

Бундан ташқари, авиаташувчи кема ва разведка тизимлари ҳам бошқа ҳудудларга кўчирилади.

Газетанинг ёзишича, бу бироз вақтдан сўнг бир неча минг нафар америкалик ҳарбий минтақани тарк этиши мумкинлигини англатади.

Top