Жаҳон | 22:00 / 02.04.2021
8849
1 дақиқада ўқилади

Дубай энг орзу қилинган сайёҳлик йўналишлари орасида етакчига айланди

Дубай жорий йилда энг орзу қилинган сайёҳлик йўналишлари рейтинги етакчисига айланди. Бундан Wego Travel портали олиб борган тадқиқот натижалари дарак бермоқда.

Фото: Kun.uz

Рейтингнинг 2- ва 3-ўринларини мос равишда Нью-Йорк ва Истанбул эгаллаган.

Етакчи ўнталикдан Канкун, Бангкок, Лондон, Париж, Лиссабон, Мале ва Барселона ҳам жой олган.

Wego Travel ижрочи директори Росс Вейчнинг таъкидлашича, пандемия сабабли амал қилаётган карантин чекловларига қарамай, туристларнинг саёҳатларга қизиқишлари сўнмаган. Шу билан бирга, бир қатор давлатлар олиб бораётган карантин сиёсати кўплаб сайёҳлар учун бу давлатларга боришдан қайтарувчи омил бўлиб қолмоқда.

Дубай эса кўпчилик сайёҳларни экологияси ва пляжлари билан жалб қилади.

Вейчнинг таъкидлашича, келгусида халқаро туризмга енгиллик сифатида рақамли саломатлик паспортлари пайдо бўлади.

БААда коронавирус тарқалишини ушлаб туриш бўйича катта иш амалга оширилган ва аҳоли рекорд суръатларда эмланмоқда. Айни вақтда мамлакатда хавф гуруҳига кирувчи аҳолининг катта қисми эмланиб бўлинган. 

Мавзуга оид