Смартфонлар орасидаги ягона фарқ уларнинг камераларида.
Финландиянинг Nokia компанияси бешинчи авлод мобил тармоғида ишлайдиган X10 ва X20 смартфонларини тақдим этди.
Ҳар икки смартфон корпуси пластикдан ишланган бўлиб, 6,67 дюймли IPS-экран билан жиҳозланган.
Nokia X10 ва X20 Snapdragon 480 5G процессори билан ишлайди. Смартфонларга Wi-Fi 5, Bluetooth 5.0, NFC, USB-C порти, аудиотирқиш ва FM-радио ўрнатилган. Батереясининг ҳажми 4470 мАс.
Смартфонлар орасидаги ягона фарқ уларнинг камераларида. X20 64 мегапикселли орқа ва 32 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган бўлса, X10га 48 мегапикселли орқа ва 8 мегапикселли олд камера ўрнатилган.
Маълумот берилишича, 8Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотирага эга Nokia X20 нархи 417 долларни ташкил этади.