Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия пандемия даврида ортиқча ўлимлар кўплиги бўйича етакчи бўлди
Фото: Emile Ducke / The New York Times
Коронавирус пандемияси даврида - 2020 йилнинг апрел-декабр ойларида Россияда ортиқча ўлим ҳолатлари одатдагидан 28 фоизга кўп бўлди. New York Times нашрининг ёзишича, Россия бу кўрсаткичлар бўйича Европа ва АҚШ давлатларини ортда қолдирган.
Нашр Россия статистика қўмитасига асосланиб маълумот беришича, 2020 йилнинг апрелидан декабргача бўлган даврда Россияда ортиқча ўлим ҳолатлари 362 минг 302тани ташкил этган. Россия берган расмий маълумотларда, бу даврда фақат 57 мингдан ошиқроқ киши коронавирусдан вафот этгани қайд этилган.
Таққослаш учун нашр АҚШдаги ортиқча ўлим статистикасини келтиради. 2020 йил март ойи ўрталаридан декабргача аҳолиси сони Россиядагидан қарийб икки баробар кўп бўлган Қўшма Штатларда ортиқча ўлим 385 минг 100тани ташкил этган, шундан 316 минг 370 ўлим COVID-19 билан боғлиқ. АҚШда ортиқча ўлим кўрсаткичи — 17 фоиз.
New York Times мақоласида ортиқча ўлим ҳолатлари кўрсаткичлари РФ президенти Владимир Путиннинг Россия пандемия ва унинг оқибатларига қарши курашишда дунёда етакчи давлатлардан бири бўлгани ҳақидаги баёнотларини шубҳа остида қолдириши қайд этилган.
Мавзуга оид
09:01
Озарбойжон: Украинада ҳар икки томонда уришганлар жазоланади
08:58
РФ суди Telegram ва WhatsApp’ни чеклашга қарши даъвони рад этди
22:15 / 29.12.2025
Россия Украинани Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилганликда айблади
18:11 / 29.12.2025