Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар киритди
Европа иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар киритди ва мавжуд санкцияларни яна бир йилга узайтирди.
Фото: Getty Images
Санкциялар рўйхатига Эронда инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор 8 киши ва 3 компания киритилди.
“Бугун Еврокенгаш Эрондаги инсон ҳуқуқлари бузилишларига жавобан киритилган чекловларни 2022 йил 13 апрелгача узайтирди. Санкциялар рўйхатида жами 89 киши ва 4 нафар юридик шахс бор”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, рўйхатдаги жисмоний ва юридик шахсларга репрессияларда ва телекоммуникацияларни кузатишда қўлланиши мумкин бўлган қурилмаларни экспорт қилиш ҳамда пул воситалари ўтказиш тақиқланади.
Мавзуга оид
14:27
Яқин Шарқда кескинлик: АҚШ базалардаги шахсий таркибни қисқартирмоқда
09:42
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши: Uzbekistan Airways, Jazeera ва Fly One Asia рейслари йўналишини ўзгартирди
09:09
Эрон тақдири учун кураш: Ризо Паҳлавийнинг катта режалари
08:41