Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президентининг отаси вафот этди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси - Маликгули Бердимуҳамедов 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 18 апрелда Туркманистон давлат ахборот агентлиги маълум қилди.
Фото: tdh.gov.tm
Маълумотларга кўра, Маликгули Бердимуҳамедов 1932 йил 12 августда Гўктепа туманининг Бирлешик-1 қишлоғида таваллуд топган. Меҳнат фаолиятининг бошида кутубхоначи, сўнгра бошланғич синфлар ўқитувчиси бўлиб ишлаган.
Маликгули Бердимуҳамедов 1958 йилдан 1982 йилгача ички ишлар идораларида турли лавозимларни эгаллаган, подполковник унвонида пенсияга чиққан. Шундан кейин у узоқ йиллар ўқитувчилик қилган, Таълим миллий институтида, Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти ва Ашхобод шаҳри таълим бошқармасида фаолият юритган.
Ички ишлар тизимидаги фаолияти давомида жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини сақлашдаги хизматлари учун турли фахрий ёрлиқлар, кўкрак нишонлари ва медаллар билан тақдирланган.
Унинг номи Туркманистон ички ишлар вазирлигининг Ашхободдаги 1001-сонли ҳарбий қисмига ва вазирликнинг турар жой мажмуасига берилган.
Мавзуга оид
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025