11:43 / 19.04.2021
3766

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари вафот этган фуқароларга ҳам пенсия тайинлаб келгани маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Қува ва Фарғона туман бўлимларида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун ижроси ўрганилган. 

Фарғона вилоят прокуратураси ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ўрганишларда пенсия тайинлаш комиссиялари томонидан ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги туфайли бюджет маблағлари ортиқча сарфланган. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси, Қува ва Фарғона туман бўлимларида вафот этган фуқаролар номига 19,6 млн сўм пенсия тўланганлиги ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Таъкидланишича, мазкур қонун бузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимнома вилоят прокуратураси ходимлари иштирокида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларнинг кенгайтирилган йиғилишда муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланган. Мансабдор ва масъул ходимларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилган.
 

Top