Alfraganus'да универсал форматдаги савдо жойлари
Bizning Uylar Development компанияси Alfraganus очиқ ҳаводаги кўнгилочар ва савдо мажмуаси ҳудудида жойлашган савдо майдонларидан самарали фойдаланиш имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Alfraganus очиқ ҳаводаги кўнгилочар ва савдо мажмуаси сизга истаганингиздек фойдаланишингиз мумкин бўлган юзлаб савдо майдонларини таклиф этади. Жойнинг ҳажми, техник параметр ва хусусиятлари амалга ошириладиган фаолият турига қараб танланади. Шу мақсадда савдо мажмуасидаги биноларнинг кўплаб вариантлари лойиҳаланган.
Умумий овқатланиш шохобчаларининг формати сифатида марказий секторнинг ўрта ва охирги қисмларида жойлашган объектлар танланган. Ушбу жой пиёдаларга катта йўлдан қулай киришни таъминлайди. Таклиф этилаётган жойларнинг майдони 60 дан 477 квадрат метрни ташкил этиб, бу сизга катта ресторан ёки ихчам fast-food зонасини очишга имкон беради. Бино шифтларининг 6 метр баландлиги сабаб объектнинг фойдали майдонини икки бараварга ошириб, икки даражали маконни яратишингиз мумкин.
Ушбу объектларни лойиҳалашда ҳаво алмашинуви ҳисобга олиниб, ҳаво тортиш тизимлари ўрнатилган. Худди шу марказий секторда маиший техника ва электроника дўконлари сифатида тавсия этилган кўплаб жойлар мавжуд. Ушбу дўконларнинг бир чизиқда жойлашиши турли жиҳозлар ёки унинг таркибий қисмларини қидирадиган харидорлар оқимини шакллантиради. Жойлар майдони 33 дан 168 квадрат метргачани ташкил қилади. Фасад ва ундаги витрина ойналар маҳсулотларни намойиш этиш ва харидорларни жалб қилишнинг қўшимча усули ҳисобланади.
Тавсия этилган биноларнинг учинчи гуруҳи – 33 дан 430 квадрат метр майдонгача бўлган кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар дўконлари, шунингдек дизайнерлик салонлари ва дизайнерлик бутикларидир. Бундай жойларда асосий урғу дўкон ойналарига қаратилган. Яъни панорамали ойналар том маънода савдо нуқтасининг «юзи» ҳисобланади. Фасадларнинг ташқи безакларида услуб ва ўзига хос меъморлик акс этиб, мустаҳкам материаллар ишлатилган. Бу ерда жойдан икки даражали маконни амалга ошириш орқали қўшимча подиум витрина, махсус нарх тоифасидаги товарларни намойиш қилиш жойи ёки товарларни сақлаш учун омборхона сифатида ишлатиш мумкин.
Сотув офисида сиз биноларнинг тавсия этилган турлари, уларнинг хусусиятлари тўлиқ тўплами ва муайян объектларнинг нархи билан боғлиқ барча маълумотларни олишингиз мумкин. Бундан ташқари, 15 майга қадар харидорлар 25% гача бўлган чегирмалар ва муддатли тўлов имкониятларидан фойдаланишлари мумкин.
Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси, 30-уй
Мўлжал: «УзБум», China Town ресторани
Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871 210 44 44
Сотув офиси ҳар куни 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Сайт: alfraganus.com
Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent
Instagram: @alfraganus.uz
Telegram: t.me/alfraganus_tashkent
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:28 / 11.10.2024
Alfraganus университети ЮНЕСКОнинг 10-Таълимда тадбиркорлик APEID Кенгаши йиғилишига мезбонлик қилди
09:00 / 10.06.2021
Аlfraganus – даромадни узоқ кутмайсиз
09:00 / 04.06.2021
Alfraganus савдо мажмуасининг тижорат бинолари кафолатланган ижарачилар билан таклиф этилади
09:00 / 31.05.2021