Ўзбекистон | 16:09 / 20.04.2021
2162
1 дақиқада ўқилади

Қидирувдаги отанинг яқин қариндошлари алимент пулларини тўлаб берди

Фото: KUN.UZ

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди 2016 йилда Узун туманида яшовчи Ш.М.дан бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундиришни белгилаган эди.

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармасининг Kun.uz'га маълум қилишича, қарздор ота алимент тўловларини ўз вақтида тўламай, ижродан қочиб юрган. 

Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими 2020 йилнинг 2 декабрь куни Ш.М.га нисбатан қидирув эълон қилди. 

Аниқланишича, Ш.М. Россияда ишлаб юрган экан.

Прокуратура ва МИБ ходимлари, жамоатчилик вакиллари қарздор отанинг яқин қарндошларига алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиришди.

Шундан сўнг, Ш.М.нинг яқин қарндошлари бир нафар боланинг вояга етгунига қадар ҳисобланган  30 млн сўм алимент пулларини тилхат асосида тўлаб берди.

Ш.М.нинг барча алимент қарздорлиги қопланганлиги сабабли унга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинди.

Мавзуга оид