Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абу-Даби Ўзбекистон фуқаролари учун мажбурий карантинни бекор қилди
Фото: ТАСС
БААнинг Абу-Даби амирлиги маъмурияти фуқаролари пойтахт Абу-Дабига келгандан кейин 10 кунлик мажбурий карантинни ўташи шарт бўлмаган давлатлар рўйхатини янгилади. Унга Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия киритилди. Айни вақтда рўйхатдан 20дан кўпроқ давлат жой олган.
Чекловлар амал қилиши 25 апрелдан тўхтайди. Абу-Дабига ташриф буюриш учун коронавирусга манфий тест топширганлик ҳақидаги маълумотноманинг ўзи етарли бўлади.
Айни вақтда БААда коронавирусга чалинганлар сони 500 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Охирги суткада мамлакатда 2 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилган. Амирликларда ниқоб тақиш режими сақланиб қолмоқда. Қоидабузарлик учун 3 минг дирҳам миқдорида жарима кўзда тутилган.
Мавзуга оид
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
18:58 / 14.12.2025