Жаҳон | 06:57 / 25.04.2021
4952
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича коронавирусга қарши эмлашлар сони бир миллиарддан ошди

Амалга оширилган барча эмлашларнинг 58 фоизи АҚШ, Хитой ва Ҳиндистонга тўғри келади.

Фото: Reuters

Дунё бўйича коронавирусга қарши эмлашлар сони бир миллиарддан ошди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги.

Агентликнинг ёзишича, эмлаш 207 мамлакатда амалга оширилмоқда. Жами эмлашлар сони 1 млрд 2 млн 938 минг 540тага етган.

Амалга оширилган барча эмлашларнинг 58 фоизи АҚШ, Хитой ва Ҳиндистонга тўғри келади.

Пандемия бошлангандан буён 145 миллиондан ортиқ инсон коронавирус юқтирган, қарийб 3,1 миллион бемор вафот этган.

Мавзуга оид