09:33 / 25.04.2021
18165

Губернатор кубоги: Ўзбекистонлик боксчилар турнирни 6 медаль билан якунлашди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Губернатор кубоги» ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жами 6та медаль жамғарди.

24 апрел куни финал жангларида қатнашган ўзбекистонлик 5 спортчининг 4 нафари баҳсларни муваффақиятли якунлади.

-69 кг вазн тоифасида иштирок этган Бобоусмон Батуров ярим финалда қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга ютқазиб (у финалда ҳам ғалаба қозонди) бронза медали билан кифояланди.

Финалда Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ва Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ўз рақибларини бирин-кетин енгиб, олтин медалларни қўлга киритишди, Абдумалик Халаков (-60 кг) эса россиялик Альберт Батиргазиевга ютқазиб қўйди.

+91 кг вазн тоифаси финалида Баҳодир Жалолов мусобақа мезбонларидан бири Иван Верясовни нокаутга учратиб, турнирни якунлаб берди.

Финалда қайд этилган натижалар:

  • -49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Игорь Царегородцев (Россия) 4:1 (ғалаба)
  • -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Маҳмут Сабирхан (Қозоғистон) 5:0 (ғалаба)
  • -57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Дмитрий Спивак (Россия) 5:0 (ғалаба)
  • -60 кг: Абдумалик Халаков – Альберт Батиргазиев (Россия) 0:5 (мағлубият)
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов – Иван Верясов (Россия) (Баҳодир иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди)

Турнирда Ўзбекистон ва Россия 4тадан олтин медал жамғаришди, россияликларда кумуш кўпроқ (6та), Қозоғистон 2та олтин медал билан учинчи бўлди.

Top