Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда диний байрам вақтида юз берган тиқилинчда 44 киши ҳалок бўлди
Фото: AP
Исроилда Мерон тоғи яқинида Лаг ба-Омер деб номланган диний байрам нишонланиши вақтида воқеа жойидаги трибуналардан бири қулашидан кейин юз берган тиқилинчда камида 44 киши ҳалок бўлди, 100дан кўпроқ одам жароҳат олди.
The Jerusalem Post нашрининг хабар беришича, жароҳатланганлардан 20дан кўпроғининг аҳволи оғир.
Бу орада полициядаги манбаларнинг хабар беришича, тиқилинч бир неча киши зиналардан тушаётганда қоқилиб кетиши оқибатида юзага келган.
Воқеа юз бергандан кейин Исроил полицияси ҳудуддаги ҳаракатни тўхтатиб, одамларни эвакуация қилишни бошлаган. Исроил армияси ёрдам кўрсатиш мақсадида воқеа жойига қутқарув бригадаси аскарлари ва вертолётларни юборган.
Таъкидланишича, байрамда 100 мингга яқин одам иштирок этган ва бу пандемия бошидан бери Исроилда ўтказилган энг йирик тадбир бўлган. Мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяҳу юз берган воқеани «даҳшатли фалокат» деб атаган.
Маълумотларга кўра, Лаг ба-Омер байрами яҳудий ой тақвими бўйича ияр ойининг 18-санасида нишонланади. Жорий йилда ушбу байрам 29 апрелдан 30 апрелга ўтар кечасига тўғри келган. Байрам I аср охири — II аср бошларида яшаган яҳудий илоҳиётчиси Акиванинг минглаб ўқувчилари ўлимига сабаб бўлган эпидемия тўхтаганини ёд олиш мақсадида нишонланади. Ушбу кун қуёш ботгандан кейин гулханлар ёқилиб, қўшиқлар куйлаб, рақсга тушилади.
Мавзуга оид
21:02 / 26.01.2026
Исроил Ғазода гаровдаги сўнгги одамнинг жасадини топди ва қайтарди
13:29 / 22.01.2026
Исроил яна Ғазога зарба берди: 11 нафар фаластинлик ўлдирилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
13:11 / 19.01.2026