Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учкўприкда газга ноқонуний уланган оҳак цехи аниқланди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида ноқонуний йўл билан табиий газ тармоғига уланган оҳак цехи аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда туманда фаолият олиб бораётган МЧЖ раҳбари М.Т. жамиятга қарашли оҳак цехида қўлбола усулда тайёрланган газ ёндириш мосламасини юқори босимли газ тармоғига ноқонуний уланиб, фойдалангани аниқланган. Оқибатда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиалига 184,8 миллион сўм зарар етказилган.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан М.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:57 / 07.09.2025
“Сибир кучи–2” битимига Трамп туртки бердими?
14:25 / 05.09.2025
Андижонда ёнилғи ташувчи автомобилдан газни тўкиш вақтида ёнғин келиб чиқди
12:29 / 04.09.2025
Электр ва газ учун компенсация олган оилалар сони кўпайди
08:34 / 04.09.2025