Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даромади паст мамлакатлар Pfizer вакцинасига буюртма бермагани маълум қилинди
Қатор мамлакатлар Pfizer ва BioNTech компаниялари вакцинасини сотиб олмасликка қарор қилган. Бу ҳақда Pfizer ижрочи директори Алберт Бурлага таяниб, Bloomberg хабар берди.
Бурланинг сўзларига кўра, у даромади ўртача ва паст бўлган мамлакатларга вакцина ғамлаб олишларини сўраб, вакцина захираси чекланганини айтиб мурожаат қилган, аммо улар бу таклифдан воз кечган.
«Биз барча мамлакатларга буюртма беришларини сўраб мурожаат қилдик. Даромади юқори давлатлар вакцинанинг катта қисмини захиралаб олди», – деди Бурла.
Унинг қайд этишича, Pfizer ва BioNTech нарх белгилашнинг кўп даражали моделидан фойдаланади. Ўртача даромадга эга мамлакатлар юқори даромадга эга мамлакатларга нисбатан икки баравар арзонроқ пул тўлайди, паст даромадли мамлакатлар эса вакцинани таннархига сотиб олади.
Pfizer ва BioNtech бу йил 110дан ортиқ мамлакатга 3 млрд доза вакцина етказиб беришни мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
10:18 / 04.08.2025
ЕК COVID-19'га қарши вакциналар хариди маълумотларини очиқлашдан бош тортди
15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
21:40 / 30.04.2025