Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрткўлда оғуфуруш тўхтатиб қолинди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ва ДХХ ҳамкорлигида Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказилган. Унда салкам 100 грамм «опий» гиёҳванд моддасини олиб кетаётган оғуфуруш тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, аввалдан кузатувга олинган фуқаро Ч.А. бошқарувидаги «Нексия» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада, ушбу шахснинг чўнтагида жами 3 дона полиэтилен ўрамда «опий» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Шунингдек, автотранспорт воситаси юкхонасидаги эҳтиёт қисмлар сумкаси ичига яширилган 1 дона электрон тарози ва 1 литр сиғимли газ баллон ҳам ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Экспертиза-криминалистика бошқармасининг хулосасига кўра, ушбу гиёҳвандлик моддалар соф оғирлиги 99,42 граммни ташкил этувчи «опий» эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 01.12.2025
Курерлик жўнатмалари орқали юборилган 1 кгга яқин “гашиш” фош қилинди
10:49 / 26.11.2025
Экспорт товарлари божхона қийматини расмийлаштириш бўйича алоҳида тартиб жорий этилди
10:29 / 26.11.2025
«Навоий» чегара постида 380 та «саъва» қушини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди
10:48 / 25.11.2025