Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиль шинасига яширилган “гашиш” ва “опий” фош этилди
Жиззах ва Самарқанд вилоятлари божхоначилари Давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги “Эпика” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида унда 1 дона полиэтилен ўрам борлиги, унинг ичидаги модда экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги 1 кг. 17 гр.ни ташкил қилувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Б.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилганида, ертўладаги автомобил баллони шинаси ичига 3 дона полиэтилен ўрамлар яшириб қўйилганлиги, мазкур ўрамларнинг ичида жами 3 кг. 90 гр. оғирликдаги "опий" ва "гашиш" гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026