ҲАМАС Тел-Авивга ярим йил давомида зарба беришга тайёрлигини эълон қилди
Аввалроқ “Иззаддин ал-Қассам бригадалари” Тел-Авив йўналишида бир неча ўнлаб ракеталарни учирганини маълум қилганди.
ҲАМАСнинг жанговар қаноти “Иззаддин ал-Қассам бригадалари” Исроилнинг Тел-Авив шаҳрига олти ой давомида зарба беришга тайёрлигини эълон қилди. Бу ҳақда Donia Al-Watan радиостанцияси хабар бермоқда.
"Биз Тел-Авивга олти ой давомида зарба беришга тайёрмиз", - дея ҳаракат вакили Абу Убайднинг сўзларидан иқтибос келтиради радиостанция.
Аввалроқ “Иззаддин ал-Қассам бригадалари” Тел-Авив йўналишида бир неча ўнлаб ракеталарни учирганини маълум қилганди. Исроилнинг Kan радиоси хабарига кўра, ракета зарбалари оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
Ғазо сектори ва Исроил ўртасидаги ўзаро ракета отишмалари 10 майдан буён давом этмоқда. Охирги маълумотларга кўра, отишмалар натижасида Исроил томондан 10 киши, Фаластин томондан 139 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
21:34 / 08.01.2025
Ғазо аҳолиси уруш бошланганидан бери 6 фоизга камайди
13:18 / 08.01.2025
БАА Исроил ва АҚШ билан Ғазо секторидаги бошқарувни муҳокама қилди
18:27 / 06.01.2025
ҲАМАС гаровдаги бир қанча исроилликни озод қилишга тайёрлигини билдирди
14:46 / 06.01.2025