Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси автоҳалокат қурбони бўлди
Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси Мақсудбек Қиличев автоҳалокат сабаб вафот этди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.

1978 йилда таваллуд топган Мақсудбек Қиличев фаолиятини “Халқ банки” Хоразм вилояти Хива филиалида оддий ишчиликдан бошлаган. Олий таҳсилдан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти судида котиб, Хива туман товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ахборот маслаҳат консалтинг марказининг ҳуқуқий маслаҳатчиси, адвокатлик фирмаси раҳбари вазифаларида ишлаган.
У 2012-2017 йилларда жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман судининг раиси бўлган, вафотига қадар жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
“Судьялар олий кенгаши жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, мусибатда чиройли сабр тилайди”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
14:43 / 26.11.2025
“Ходимларим солиқчининг уйига киришдан аввал эшикни тақиллатишган” – собиқ ИИБ бошлиғи Акмал Хўжаев кўрсатмаси тингланди
14:58 / 19.11.2025
Фуқаролик ва иқтисодий низоларни кўриш тартиби соддалаштирилади
17:33 / 18.11.2025
Пойтахт ИИББнинг 8 нафар тезкор ходими фуқаронинг 233 минг доллар маблағини зўрлик ишлатиб тортиб олгани маълум бўлди
17:36 / 16.11.2025