18 май — Халқаро музейлар куни. Бугун музейларга кириш текин
Бугун, 18 май — Халқаро музейлар куни. Aнъанага мувофиқ, Тошкент музейларига кириш бепул.
18 май – Халқаро музейлар куни бўлиб, у 1977 йилдан бери нишонлаб келинади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 18 май куни барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади, ўнлаб янги кўргазмалар очилади. Бу кунда барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 105тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп музей Тошкент шаҳрида жойлашган (29та), энг ками эса Сирдарё вилоятида (1та).
Бундан ташқари, Бухоро вилоятида 19та, Фарғонада 13та, Самарқандда 12та, Тошкент, Навоий, Жиззах вилоятларида 5 тадан, Қорақалпоғистон Республикасида 4та, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида 2тадан музей жойлашган.
Маълумот учун, 2021 йилда бутун дунё бўйича энг машҳур музейлар рейтингида Париждаги (Франция) Лувр музейи 9,6 миллион ташриф буюрувчи билан 1-ўринни эгаллайди.
Ушбу рейтингнинг иккинчи ўрнида 7,3 миллион ташриф буюрувчи билан Хитойдаги Миллий Музей (Беижинг шаҳри), учинчи ўринда эса 6,8 миллион ташриф буюрувчи билан Ватикан музейи (Ватикан шаҳри) туради.
Кучли бешликка Нью-Йоркдаги Метрополитан Санъат музейи (6,7 миллион ташриф буюрувчи) ва Лондондаги Британия музейи (6,2 миллион меҳмон) якун ясайди.
Мавзуга оид
16:39 / 18.12.2024
«Яшаш ва севги санъатини ўрганса бўлади» — ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова уйидан фоторепортаж
17:23 / 07.12.2024
Бош прокуратура музейида қатағон қурбонларига хотирасига янги экспозициялар очилди – фоторепортаж
23:05 / 22.11.2024
Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
16:05 / 17.10.2024