Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тижорат банкларида доллар курси 10 650 сўмгача кўтарилди. Бу янги максимум
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 21 май, жума куни эрталаб доллар курси кўтарилди.
Бир қатор банкларда доллар олиш 10 550 - 10 580 сўмдан, сотиш 10 640 - 10 650 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу янги максимал кўрсаткич. Илк бор курс 10 700 сўмга яқинлашди.
Қайд этиш лозимки, сўнгги марта банкларда доллар курси 19 май куни кўтарилганди (1 АҚШ долларининг сотиш курси - 10 630 сўм).
Аввалроқ, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 21 май кунидан кучга кирди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,75 сўмга ошган ва бир доллар 10 597 сўм 75 тийинни ташкил қилди.
Мавзуга оид
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
22:51 / 22.12.2025
Инвесторлар 2026 йилда ҳам доллар курсининг пасайишини кутмоқда – ОАВ
16:02 / 05.12.2025
Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?
20:08 / 22.11.2025