11:06 / 25.05.2021
4309

Ўзбекистоннинг Уммондаги элчиси ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди

Анвар Абдуҳалимов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Анвар Абдуҳалимов 58 ёшда. Тошкентда туғилган. 1986 йилда Тошкент давлат университети (ҳозир - Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. Хорижда таржимон бўлиб ишлаган, ўқитувчилик билан шуғулланган, Меҳнат вазирлигида фаолият кўрсатган. 

У 1999 йилдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлиги Марказий аппаратида ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналарда турли лавозимларда меҳнат қилган. А.Абдуҳалимов 2018-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Уммон Султонлигидаги элчиси лавозимида ишлаган.

Анвар Абдуҳалимов Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасига маслаҳатчи этиб тайинланган Раҳматилла Назаровнинг ўрнини эгаллади.

Top