Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўловчи вафот этди
Жорий йилнинг 24 май куни соат 18:00ларда, Наманган вилояти, Поп тумани, "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг 279-километрида ҳайдовчи Ж.Ж. "Нексия" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилиб, йўлдан чиқиб кетиб пастликка тушиб кетган.
ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, натижада ҳайдовчи ҳамда йўловчилар, 20 ёшли А.Р. ва 35 ёшли А.Қ. тан жароҳатлари олиб, туман шифохонасига мурожаат қилишган. Ушбу автомобил йўловчиси Я.Б. олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
20:22 / 30.11.2025
Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
11:03 / 20.11.2025