Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондаги ОТМ раҳбарларининг кенгаши ташкил қилинди
Фото: Нукус ДПИ матбуот хизмати
Кеча Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг Қорақалпоғистонга келгани ҳақида хабар берган эдик. 24 май куни куннинг иккинчи ярмида вазир Қорақалпоқ давлат университетида Қорақалпоғистондаги барча олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди.
Унда Абдуқодир Тошқулов Қорақалпоғистондаги олий таълим муассалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этишни таклиф қилган. Кенгаш раислигига Қорақалпоқ давлат университети ректори Ахмет Реймов тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Тошқулов Беруний тумани сафарида талабаларга диплом берилишига тўхталиб, «Порталга ёзиб ҳам оляпти, шантаж қилиб ҳам оляпти, пора билан ҳам оляпти» деганди.
Мавзуга оид
12:40
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
20:06 / 20.02.2026
Оролбўйи ва Устюрт платосида Марс сайёраси манзарасини эслатувчи нуқталарда глэмпинг зоналари ташкил этилади
16:08 / 11.02.2026
Қаллибек Камалов 100 ёшда вафот этди
16:27 / 07.02.2026