12:33 / 27.05.2021
12842

Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи Мирзо Улуғбек туманига ишга ўтказилди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Фаррух Убайдуллаевич Ҳайдаров Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Фаррух Ҳайдаров 1983 йилда Қозоғистон Республикасида таваллуд топган. 2004 йилда ИИВ Академиясини тамомлаган. 

Туман ҳокимлиги хабарида айтилишича, у бугунга қадар Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Top