Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ратификация қилди
29 май куни Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлисида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция сенаторлар томонидан кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Конвенциянинг ратификация қилиниши Ўзбекистонда ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун қўшимча кафолатлар яратиш имконини беради. Шунингдек, қонунчиликни янада такомиллаштириш учун дастур бўлиб хизмат қилиши, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар учун тенг имкониятларни таъминлаш нуқтаи назаридан давлат органларининг жавобгарлигини кучайтириши таъкидланди.
Конвенция қабул қилиниши:
- биринчидан, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш миллий тизимини илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
- иккинчидан, ногиронларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш учун халқаро ва хорижий грант маблағларини жалб қилиш имкониятларини яратиш;
- учинчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистоннинг халқаро имижини яхшилаш имконини беради.
Конвенция ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, уларга нисбатан камситишга барҳам бериш, уларнинг меҳнат қилиш, ўз соғлиғини асраш, таълим олиш ва жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш, одил судловга эришиш, шахсий дахлсизлиги, эксплуатация қилинишдан ва суиистеъмолликдан ҳимояланишини, эркин ҳаракатланишини, шахсий мобиллигини таъминлашга қаратилган 50 та моддадан иборат
Мавзуга оид
19:25 / 14.11.2025
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблея мажлисида қатор ташаббусларни илгари сурди
20:23 / 12.11.2025
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти мажлисида Тошкент декларацияси қабул қилинди
11:03 / 05.11.2025
Сурхондарёдаги коррупцион вазият таҳлил қилинди — Сенат
17:43 / 03.11.2025