Жаҳон | 22:31 / 04.06.2021
11113
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қиммат автомобил турар жойи 1,3 миллион долларга сотилди

Ҳонгконгда бир автомобил турар жойи нархи бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди. Шаҳардаги нуфузли турар жой мажмуаларидан бирининг автотураргоҳидаги автомобил жойи 1,3 млн долларга сотилди. 

Фото: Getty Images

Автомобил турар жойи Ваньчай туманидаги 430 метрли Николсон тоғида қад ростлаган уйлардан бирида жойлашган. Ушбу мажмуадан Ҳонгконг порти кўриниб туради. Унинг ёнида эса Осиёдаги энг қиммат уйлар жойлашган.

 Ҳонгконгда аҳоли зичлиги ва деярли бўш ер йўқлиги сабабли ҳар қандай кўчмас мулк объекти максимал нархларда сотилади.

Бир автомобил турар жойи учун аввалги рекорд нарх ҳам Ҳонгконгда қайд этилган. 2019 йилда шаҳардаги автотураргоҳлардан биридаги жой учун 980 минг доллар тўланган. Умуман олганда, Ҳонгконгда пандемия сабабли маълум вақт пасайиш қайд қилинган маҳаллий кўчмас мулк бозорида охирги ойларда жонланиш кузатилмоқда.

Мавзуга оид