Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Байден Путин билан нималарни муҳокама қилиши ҳақида маълумот берди
Россия ва АҚШ президентлари 16 июн куни Женевада учрашади.
Фото: Александр Земляниченко / AP
АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувида АҚШ Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди. Бу ҳақда Оқ уйдаги миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Марказий Осиё бўйича катта директори Эрик Грин маълум қилди.
«Россия бизнинг дипломатик платформамизга нисбатан қўйган чекловларни муҳокама қиламиз. Кун тартибида Эрон, Шимолий Корея, Сурия, Афғонистон, Арктика ва иқлим ўзгариши ҳам бўлади. Беларусь ва фуқаро авиацияси меъёрларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида ҳам гаплашамиз», — деди Грин.
Россия ва АҚШ президентлари 16 июн куни Женевада учрашади.
Аввалроқ Оқ уй учрашувда Украина ва Беларусдаги вазият муҳокама қилинишини маълум қилганди. Бундан ташқари, Вашингтон икки давлат раҳбарлари стратегик барқарорлик масаласини муҳокама қилишга «анча вақт сарфлашини» кутмоқда.
Мавзуга оид
08:27 / 06.03.2026
Путин ҳарбийлар учун Telegramʼдан фойдаланиш хавфли эканини айтди
09:42 / 05.03.2026
Путин Венгрия ТИВ раҳбари Сийяртога икки ҳарбий асирни топширди
19:59 / 24.02.2026
Путин Қора денгиздаги газ қувурларини портлатишга уриниш ҳақида маълумот борлигини айтди
11:57 / 24.02.2026