Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливия парламентида депутатлар муштлашиб кетишди
Муштлашувга депутат Жанин Аньеснинг ҳибсга олиниши қонунийлиги масаласини кўриб чиқиш сабаб бўлган.
Боливияда парламент йиғилиши вақтида депутатлар ўртасида муштлашув юз берди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, муштлашув мухолифатчи Генри Ромеро ва MAS социалистик партияси аъзоси Антонио Колке ўртасида содир бўлган.

Аниқлик киритилишича, муштлашувга депутат Жанин Аньеснинг ҳибсга олиниши қонунийлиги масаласини кўриб чиқиш сабаб бўлган.

Жанин Аньес 2019-2020 йилларда, Эво Моралеснинг истеъфосидан сўнг Боливия президенти вазифасини бажарган.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
16:06 / 09.02.2026
Таиландда — муддатидан олдин парламент сайловлари ва референдум
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
18:17 / 25.09.2025