Жаҳон | 16:45 / 11.06.2021
11396
1 дақиқада ўқилади
Хитойлик аёл киприк ўстириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Аёл аввалги рекордини 2016 йилда ўрнатган, ўшанда киприклари узунлиги 12 сантиметрни ташкил этганди.
Хитойлик Ю Цзянся исмли аёл энг узун киприклар соҳибаси сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига кирди.
Қайд этилишича, унинг киприклари узунлиги 20 сантиметрга тенг.
Аёл аввалги рекордини 2016 йилда ўрнатган, ўшанда киприклари узунлиги 12 сантиметрни ташкил этганди.
Унинг сўзларига кўра, аёл ўзидаги бу ғайриоддий хусусиятни 2015 йилда сезиб қолган. У шифокорлардан ёрдам сўраган, аммо мутахассислар аёлнинг киприклари ўсиши сабабини топа олишмаган.